Maktab haqida

Тошкент шахар Ҳамза туманидаги 198-сонли умумий ўрта таълим мактаби хақида маълумот

 

198-мактаб Тошкент шаҳри Ҳамза туманида Катта янгиобод кўчаси №34 уйда жойлашган.

Мактаб ўз фаолиятини 1969 йил 10 йиллик таълим йуналишида иш бошлаган.

Мактаб таълими, ўзбек тилида олиб борилади. «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»нинг 3-босқичи давомида мактаб таълим тизимида Янги ва чуқур мазмун асосида, 2013-2014ўкув йилида ишлар такомиллаштириб борилмоқда. Мактаб биноси лойиха бўйича 860 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозир 25 та синфда 780 ўқувчи ўкийди. Таълим бир сменада олиб борилади.

Мактаб 2013 йил капитал таъмирланган.Синф хоналар сони 31 та булардан: 2та ЭХМ хонаси, лингофон хонаси мавжуд.

Мактабимизда 42 та ўқитувчи таълим бермокда булардан:

Олий тоифада –5 та,

мутахасис- 4,

1-тоифада 14 та,

2-тоифада 19- та ўқитувчи фаолият кўрсатмокда.

       Мактабимиз маъмурияти:

Директор-Холмухамедова Н.Х

Ўқув тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари :Садыкова Ж.

Ўқув тарбиявий ишлар буйича илмий булим мудири:Шукурова Л.Ш.

Манавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари:

Боходирхонова Г.

Манавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари:

Ахмедова Н.

 

       2013-2014 ўқув йил даврида қуйидаги тадбирлар ўтказилди:

1.«Мустакиллигимиз абадий бўлсин»тадбири.Тадбир жуда кенг куламда 1-7 синфлар ўртасида мусиқа ўқитувчиси раҳбарлигида ўтказилди.Турли мавзуларга оид бўлган шеърлар,қўшиўлар,саҳна кўринишлари намойиш этилди.

2. «Устоз отангдек улуғ»номли устозлар кунига бағишланган тантанали тадбир.Ушбу тадбирда мактабда ташкил этилган 2-5 синфларни қамрам олинган 70 нафар ўқувчилардан иборат хор жамоаси иштирок этди.

3.21 октябр «Она тилим жону дилим» номли байрам тадбири бўлди.Ушбу тадбир ўзбек Давлат тили қабул қилинган кунга бағишланди.

4.18- ноябр Давлат байроғи қабул қилинган кун.Ушбу тадбирда 5-6 синфлар ўзларининг куй қўшиклари билан иштирок этдилар.

5. «Саводхонлик байрамига»бағишланган Алифбе байрами ўтказилди.Унда 1 А,1Б синфлар иштирок этишди.Куй қўшиклар,шеърлар ижро этдилар.

6.8-март халқаро Хотин қизлар кунига бағишланган катта тантанали байрам.Унда 4А-синф ўқувчилари Д.Омонуллаева мусиқаси, Й.Суюн шеьри   «Бувижоним» номли ашулани куйлашди.

7.«21-март Навруз — халк байрами» номли тадбир. Халк қўшиклари, лапарлар, яллалар ўқувчилар томонидан ижро этдилар.

8.23- апрел «Узбекистон Ватаним маним » кўрик танловига бағишланган сўнги эшитув.Ундан мактаб қошидаги 2-5 синфлардан тузилган хор жамоаси иштирок этдилар.

9.24- апрел «Ўзбекистон Ватаним маним» қўшик байрамининг туман боскичи. Мактаб қошидаги хор иштирок этди ва 10 балл билан юқори ўринни олиб, шаҳар босқичига йўл олдилар.

10.9- май «Хотира ва қадрлаш куни»га бағишланган табдбир. 5 синф ўқувчилари Ватан хақида қўшиклари билан иштирок этишди.

11.Сўнгги қўнгирок 25- май. Мактаб қошида ташкил этилга 70 нафар ўқувчилардан иборат хор жамоаси ўзининг йил давомида ўрганган қўшиқлари билан мехмонларни хушнуд этдилар.

Мактабимиз педагогларини компьютер салохиятини ошириш буйича ишчи гурух тузилди , педагоглар ахборот коммуникация техналогиялиридан фойдаланиш даражасига қараб табақалаштирилди. Йил давомида бу педагогларни салохиятининг курсаткич 90% фоизга ўсди.

Эришилган ютуқларимиз.

9-синф ўқвчилари орасида ўтказилган олимпиада 2013-2014 ўқув йил туман босқичи натижаларига кўра қуйидаги кўрсаткичларга эришилди:

1.Тиллахонова Азиза- 9Бсинф ўқувчиси рус тили фанидан 1-ўрин.

2.Қодирова Азиза – 9Б-синф ўқувчиси география фанидан 2-ўрин.

3.Хайитов Абдулазиз – 9А-синф ингилиз тилидан 3-ўрин

Хамза тумани Халк таълими буйича 2013-2014 ўқув йилида 7-9 синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган «Умид нихоллари» спорт мусобақаларида мактабимиз ўқувчилари қуйидаги кўрсаткичларга эришдилар:

Кураш бўйича туманда 8а-синф ўқувчиси Мухамаджонов О. Совринли ўрин эгаллади.

Енгил атлетика бўйича 8-синф ўқувчиси Саидходжаев.Н шаҳар мақиёсида совринли ўрин эгаллади.

Ўзбек жанг санъати бўйича 1 июн “Болаларни химоя қилиш куни” га бағишланган кунида бўлиб ўтган мусобақада ўқувчилар совринли ўринлар эгалладилар. Ҳозирги кунда 2 нафар ўқувчи Кореяда бўлиб ўтадиган мусобақага тайинланмоқдалар.

Мактаб барча фанлардан тўгараклар фаолият юритади ва шу билан биргаликда қизлар учун “Спорт гимнастикаси”, “Жанги санаъти”,Футбол, “Рақс гулдастаси”қизлар рақс тўгараги, “Ёш каштачилар” тикиш ва бичиш тўгараги, “Нихол”номли тасвирий санаът тугараклари мунтазам иш олиб борадилар.

 

 

Мактаб директори                   Холмухамедова.Н.Х.

Kalendar
Oktabr 2017
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
« Iyun    
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031